Тест режимида

Ҳодисалар

"Кобальт" билан тўқнашган "ЗАЗ-968М" русумли автомобиль ёниб кетди

Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 17:35ларда, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчасида, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.П. бошқарувидаги "ЗАЗ-968М" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган З.М. бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "ЗАЗ-968М" автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.