Тест режимида

Ҳодисалар

“КОБАЛЬТ” ЖАРИМА МАЙДОНИГА ЙЎЛ ОЛДИ

Тошкент вилояти, Тошкент тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори У.Усмонов текшириш учун иккала ён ва орқа ойналарининг туси ўзгартирилган “Кобальт” русумли, давлат рақам белгиси 01 L 311 AB бўлган транспорт воситасини тўхтатади. Ҳайдовчи инспекторга ҳужжатларини тақдим этади.
-Автомобилингиз ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатномангиз борми?-сўрайди, У.Усмонов ҳужжатлар билан танишар экан.
-Йўқ, рухсатнома олишга улгурмагандим.
-Ундай бўлса, Сизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирамиз. Транспорт воситангизни эса вақтинчалик жарима майдонига қўямиз.
Инспектор тезда маъмурий баённомани тўлдирди. “Кобальт” автомашинаси вақтинчалик жарима майдони томон йўл олди.
Афсуски кунлар исий бошлаши билан “тонировка” шайдолари ҳам кўпайиб боришмоқда. Гарчи ҳайдовчиларга бу борада қулайлик яратилиб, қонуний рухсатнома олишга шароит берилган бўлсада, айримлар ноқонуний йўлни танлашни афзал кўришмоқда.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 126-моддасини барча ҳаракат иштирокчиларига яна бир карра эслатиб ўтишни лозим топдик.
“Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан белгиланган тартибда ойналарни қорайтириш учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Шундай экан, ҳар бир ишнинг қонуний бўлишига эришиш даркор. Акс ҳолда катта миқдордаги жаримани тўлашга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати