Тест режимида

Ҳодисалар

Когон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан қўшимча маълумот

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шифохонага ётқизилган, автобусда бўлган йўловчилардан бири кўрсатилган муолажаларга қарамасдан жорий йил 19 март куни вафот этган.

Интернет ижтимоий тармоқларида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ҳайдовчиси ҳам шифохонада вафот этганлиги ҳақидаги асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Автобус ҳайдовчиси тан жароҳати билан Бухоро шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган бўлиб, айни кунларда унга тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Интернет ижтимоий тармоқларидаги турли саҳифалар эгаларидан асоссиз, ёлғон маълумотни тарқатмасликларини сўраймиз.