Конимехда "Лада Ларгус" ҳайдовчиси туяни уриб юборди
Жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 10:00 ларда, Навоий вилояти, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 81-километрида “Конимех-Зарафшон” йўналишида, ҳайдовчи, 1965 йилда Навоий вилояти, Навбаҳор туманида туғилган Р.М. “Лада Ларгус” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб йўлда ҳаракатланиб кетаётган (юридик шахсга тегишли бўлган) туяни уриб юборган.
Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ёки вафот этган фуқаролар мавжуд эмас.
Зарб оқибатида туя қурбон бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.