Тест режимида

Ҳодисалар

“Космонавтлар” метро бекати олдида содир бўлган ЙТҲ юзасидан

Жорий йилнинг 13 май куни соат 10:00 ларда Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Афросиёб-Ш.Рашидов кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи 1952 й.т. Ш.Т. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи 2001 й.т. Т.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ш.Т. ва “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчиси 2001 й.т. К.Ш.лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати