Тест режимида

Ҳодисалар

Косонсойда “Нексия” уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни соат 00:20 ларда, Наманган вилояти, Косонсой тумани ҳудудидан ўтган 4Р 114 автомобиль йўлининг 15-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Х.Д. “Нексия” русумли автомобилни Косонсой тумани, Бешкетмон МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1954 йилда туғилган Ғ.Э.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда 66 ёшли Ғ.Э. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтмасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати