“Lacetti” ва мотороллер иштирокидаги ЙТҲ оқибатида мотороллер ҳайдовчиси вафот этди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 11 май куни соат 16:30 да, 36 ёшли А.Р. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-592 автомобиль йўлининг 6-километрида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А. бошқарувидаги мотороллер билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Натижада мотороллер ҳайдовчиси К.А. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати