Тест режимида

Ҳодисалар

“Ласетти” ҳайдовчиси велосипедчини уриб юборди

Жорий йилнинг 26 март куни соат 06:20 ларда Андижон вилояти, Бўстон тумани, Гузар МФЙ, Ўзбекистон кўчаси ҳудудидан ўтган Бўстон-Янгиобод маҳаллий йўналишда 1980 й.т ҳайдовчи И.М. “Ласетти” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳарактланиб кетаётган велосипедчи 1988 й.т. Э.Н.ни уриб юборган.
Натижада, велисопедчи Э.Н. олган тан жароҳатларининг оғирлигидан шифохонада вафот этган.

Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати