Махсус рухсатнома (стикер) йўловчи ташиш учун берилмаган
Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 10:00лар атрофида Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган карантин назорат постида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда СЭН ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбири давомида ҳайдовчи М.Абдуллаев бошқарувидаги "Дамас" русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилган вақтда автомашинага берилган махсус рухсатнома орқали ҳайдовчи карантин қоидаларини бузган ҳолда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланган. Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддасига кўра СЭН ходими томонидан баённома тузилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳурматли ҳайдовчилар бошқарувингиздаги транспорт воситасига берилган рухсатномадан мақсадли, карантин қоидаларини бузмаган ҳолда фойдаланишингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати