“Malibu” ва “Mercedes-Benz” иштирокидаги тўқнашув юзасидан
Жорий йилнинг 26 май куни соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1979 й.т. Б.Ш. (эркак) бошқарувидаги “Malibu” русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи 1975 й.т. Ж.И. (эркак) бошқарувида бўлган “Mercedes-Benz” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати