Тест режимида

Ҳодисалар

Марҳамат туманида велосипедчи иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 24 январь куни соат 17:30 ларда, Андижон вилояти, Марҳамат тумани ҳудудидан ўтган 4Р-140 автомобиль йўлининг 27-километрида, ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган А.Ш "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, 1995 йилда туғилган Ж.А.ни уриб юборган. Велосипедчи йиқилгандан сўнг, ушбу йўналишда келаётган ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. "Нексия" русумли автомобилда йиқилган велосипедчини уриб юборган.

Натижада велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Марҳамат тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, туман Жиноят ишлари бўйича Судига юборилиш чоралари кўрилмоқда. 

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати