Тест режимида

Ҳодисалар

Марғилонда велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий  йилнинг 09 апрель куни соат 19:25 ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Йўрмандоз МФЙ, Тўралар кўчаси 101-уй олдидан ўтган ички хўжалик йўлида Тошлоқ туманида яшовчи 1994 й.т. Х.У. “Кобальт” русумли транспорт воситасини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан, яъни Б.Ғаниев кўчасидан йўлни ҳайдовчига нисбатан ўнг томондан чап томонга кесиб ўтаётган велосипедчи 1955 й.т. М.А.ни уриб юборган.

Натижада, велосипедчи М.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Хурматли йул ҳаракати иштирокчилари йулларда ҳаракатланганда "Йул ҳаракати қоидалари"га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати