Тест режимида

Ҳодисалар

Маст ҳайдовчи “Nexia 3”да янги, сотувдаги «Trailblazer»ни бориб урди

Жорий йилнинг 16 июль куни соат 16:00 ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчасида ҳайдовчи 1987 йилда туғилган А.П. маст ҳолатда “Nexia 3” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида ушбу кўчада жойлашган “SERGELI AVTOTEXXIZMAT” Нукус филиали биноси ёнида турган янги, сотувдаги «Trailblazer» русумли транспорт воситасига бориб урилган.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқармасликларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати