Тест режимида

Ҳодисалар

Маст ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетди

2019 йил 1 январь куни соат 05:30 ларда, Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудида, ҳайдовчи Тошкент туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.З. “Мерседес-Бенц” русумли автомобилини маст ҳолда бошқараётиб, йўл четидаги пиёда Тошкент туманида яшаган, 1977 йилда туғилган П.Д.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда П.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи З.А. аниқланиб, шу куни ушланган.

Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг спиртли ичимликдан маст ҳолда автомобил бошқариши, қалин тумани тушганлиги сабабли пиёдани кўрмай қолиши оқибатида содир бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар, маст ҳолда автомобиль бошқарманг, бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётига жиддий зарар етказиши мумкин.

Шунингдек, транспорт воситасини бошқариш вақтида, йўл ва об-ҳаво шароитини, шунингдек ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобга олган ҳолда транспорт воситаси тезлигини белгилангандан оширмасдан бошқаришни унутманг.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати