Маст ҳайдовчи пиёданинг умрига зомин бўлди
Жорий йилнинг 14 май куни соат 11:15 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Узуннова қишлоғидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 60-км.да ҳайдовчи 1975 й.т. Б.Я. (эркак) “Паз 3742” русумли транспорт воситасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда, “КАР-ВАШ” номли транспорт воситаларига ёқилғи қуйиш шахобчасидан, транспорт воситасини орқага ҳаракатлантириб асосий йўлга чиқиб, йўлнинг четки қисмида такси тўхтатиш мақсадида турган 1995 й.т. Д.Р.ни кўрмай қолиб уриб юборган.
Натижада, пиёда Д.Р. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ҳайдовчилар транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқармасликларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати