Маст ҳайдовчининг қоидабузарлиги бир инсоннинг бевақт ўлимига сабаб бўлди
Жорий йилнинг 30 август куни соат 00:30 ларда, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчасида жойлашган “Ялпиз” кафеси қаршисида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Д.Т. “Нексия-3” русумли автомобиль ёритиш чироқларини ўчириб, тезлигини меъёридан ошириб, маст ҳолда бошқариб кетаётиб, кўприкка тушиш жойида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли тўсиқ билан тўсилган темир панжарани уриб ўтиб, ҳаракати давомида пиёда “Кўприк таъмирлаш” бошқармаси ишчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 1994 йилда туғилган А.Н. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини маст ҳолда бошқармасликларини, тезлик меъёрига амал қилишларини, пиёдаларга эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати