Маст йўловчига жиноят иши қўзғатилди
Аввал хабар қилганимиздек жорий йилнинг 20 январь куни Сирдарё шаҳар Ўзбекистон шоҳ кўчасида хизмат олиб бораётган Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ ЙПХГ инспекторларига маст йўловчи тан жароҳати етказганлик юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълум қилади.
Сирдарё вилояти Сирдарё тумани прокуратураси томонидан “2020 йил 20 январь куни Ж. Панжиев хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилларининг қонуний фаолиятига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўзининг хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилишдан иборат ҳаракатлари юзасидан” жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати