Тест режимида

Ҳодисалар

Маст ҳолатда автомашинани олиб қочиб, ЙТҲга учраган шахс ушланди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 28 май куни соат 02:30 да Мингбулоқ тумани Довдуқ МФЙ да муқаддам судланган 31 ёшли Н.Ж. маст ҳолатда қўшниси, 52 ёшли О.Ш., га тегишли  “М-412ИЭ” русумли автомашинани яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб олиб қочган ва автомашинани Наманган тумани Қоратепа-Гулдиров йўналишидаги ички йўлдан ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги зовурга тушиб кетиб, ҳодиса жойидан яширинган. Кўрилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида Н.Ж. ушланган.

Ҳолат юзасидан Мингбўлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Н.Ж., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича Н.Ж. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинб, процессуал тартибда ушланган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти