Маст ҳолатда бировни автомашинасини олиб қочди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 24 май куни Нукус шаҳрида яшовчи 28 ёшли Ж.С. шаҳар ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 20:40 да “Spark” русумли транспорт воситасини Нукус шаҳар “Жеке-терек” МФЙ, “Замонавий” кўчасидаги озиқ-овқат дўкони олдида калитни автомашина ичида қолдириб, дўконга кириб кетган вақтда номаълум шахс олиб қочганлигини кўрсатиб ўтган.
Олиб борилган тезкор қидирув натижасида оилб қочилган “Spark” русумли транспорт воситаси Нукус тумани Қизил уй посёлкаси ҳудудидан ўтувчи ички асфальт йўл чеккасидан соз ҳолатда топилган.
Шудан сўнг жиноятни иссиқ изидан очиш мақсадида бир қатор тезкор ишлар амалга оширилиб, ушбу жиноятни 28 ёшли Ж.Т. маст ҳолатда содир этганлиги олиб қочилган автомашинанинг давлат рақамларини ечиб, ташлаб юборганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Нукус шаҳри ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Книнг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти