Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди...
1 йил мобайнида 3 марта маст ҳолда транспорт воситаси бошқарган. Бир марта вояга етмаган қиз болани уриб юбориб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан кетиб қолганлиги учун белгиланган жазо чораларига қарамасдан яна такроран транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчи М.Р.га нисбатан суд қарори эълон қилинди.
Ушбу қоидабузар ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддаси 2-қисмига кўра 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, транспорт воситасини спиртли ичимлик ичган ҳолда бошқармаслигингизни сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати