Маст пиёдани автомашина уриб кетди...
Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 21:00 ларда Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Янгиер-Чимқўрғон” 4Р32 автомобиль йўлининг 76 километрида ушбу туманда яшовчи Б.Б. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда С.С.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда С.С. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Шифокор ташҳисига кўра пиёда С.С. алкоголдан мастлик ҳолатида бўлган.
Ҳурматли пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиб, ўзингиз ва бошқа ҳаракат иштирокчилари ҳаётини хавф остига қўйманг.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати