Тест режимида

Ҳодисалар

Масъулиятсизлик қилиб ҳаётингизни хавф остига қўйманг

Ижтимоий тармоқларда газ ускуналари ёниб кетгани ёки портлагани ҳақидаги хабарларни бот-бот ўқиб турамиз. Мутахассисларнинг таҳлилига кўра бу каби ноҳуш ҳолатлар асосан, газ баллонларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолиши, уни ўз вақтида текширувдан ўтказилмаслиги, белгиланган меъёрдан кўп газ қуйилиши натижасида юзага келади. Аммо буни ҳис қилмайдиган айрим ҳайдовчилар масъулиятни ҳамон тушуниб етишмаяпти. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида таъқиқланган ва яроқсиз газ баллонларни ўзбошимчалик билан транспорт воситаларига ўрнатиб олган ҳайдовчилар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати