Тест режимида

Ҳодисалар

“Матиз” ва “Mercedes-Benz” иштирокида тўқнашув содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 19 март куни, яъни бугун соат 12:00 лар атрофида Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчасида жойлашган “Ботаника боғи”нинг рўпарасида “Матиз” ва “Mercedes-Benz” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида, “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилишган. ЙТҲнинг сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни, ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслигингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати