Тест режимида

Ҳодисалар

Меъёрдан кўп ортилган юк билан тўхтай олмаган "МАН" автомобили 5 та енгил транспорт воситалари билан тўқнашди

Жорий йилнинг 24 май куни соат 09:00 ларда, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган А 373, М 39 автомобиль йўлининг 183-километрида, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган М.К. "Нексия-3" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган. Мазкур ҳолатда худди шу йўналишда ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар секинлашган вақтда ушбу йўналишда келаётган, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган У.М. ўз бошқарувидаги "МАН" русумли юк автомобилни тўхтатишга улгурмасдан олдинда бўлган 3 та "Ласетти", "Нексия-2" ҳамда "Кобальт" русумли автомобилларга тўқнашган.

Натижада, жами 7 нафар шахслар ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахслар олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилганлар.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.