Тест режимида

Ҳодисалар

Меъёрдан ортиқ тезликда келаётган “Дамас” белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 20 январь куни соат 16:00ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Миллий тикланиш кўчасида, ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган С.С. “Дамас” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб ушбу кўчада жойлашган “Наврўз” фотостудияси рўпарасига етган вақтида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1998 йилда туғилган М.Т.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда М.Т. биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, пиёдалар белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтмасликларини, ҳайдовчилар тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

   Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати