Тест режимида

Ҳодисалар

“Merсedes Benz” ва “BMW” автомашиналарида содир бўлган ёнғин юзасидан

Жорий йилнинг 8 март куни соат 05:30 да Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 13-уй олдида, ушбу уй 51-хонадонда яшовчи К.И.га тегишли қора рангли “Merсedes Benz” ва унинг ёнида турган оқ рангли “BMW” русумли транспорт воситаларида ёнғин чиқиб, автомашиналарни двигатель ва салон қисмлари ёнган.
Мазкур ёнғин юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати