Тест режимида

Ҳодисалар

Минерал ўғитларни ноқонуний олиб кетаётганлар аниқланди

Жорий йилнинг 16 май куни соат 20:30 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз МФЙ ҳудудидаги “Сангзор-15” ЙПХ карантин постида, “Жиззах-Самарқанд” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи 1990 й.т. Ш.О. бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли юк транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 41 дона полиэтилен қопларда жами 2050 кг аммофос ва 11 дона полиэтилен қопларда жами 550 кг карбамид минерал ўғитини Мирзачўл тумани Гагарин шаҳридан Самарқанд вилояти Тойлоқ туманига олиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати