Тест режимида

Ҳодисалар

Миробод туманида "Matiz" автомобили ёниб кетди

Жорий йилнинг 13 март куни соат 8:00лар атрофида Тошкент шаҳар, Миробод тумани Амир Темур кўчасида жойлашган 33-уй қаршисида 1993 йилда туғилган Н.А.га тегишли бўлган "Matiz" русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув сабабли ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Кўнгилсиз ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.