Тест режимида

Ҳодисалар

Мирзо Улуғбек туманида “Mercedes-Benz” ва “Nexia 3” тўқнашди. Натижада ёнғин содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 19 июнь куни соат 08:50 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи 1984 й.т. А.Д. (эркак) “Mercedes-Benz” русумли транспорт воситасида ортга қайрилиб олаётган вақтда ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1992 й.т. Д.М. (эркак) бошқарувидаги “Nexia 3” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Тўқнашув оқибатида “Нексия 3” русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Натижада, “Nexia 3” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.М. ва йўловчиси (шахсига аниқлик киритилмоқда) тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизамати