Мирзо Улуғбек туманида "Спарк" автомобили ёниб кетди
Жорий йилнинг 8 июнь куни соат 22:45 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани "Қорасув-6" даҳасида, ҳайдовчи И.Р. "Спарк" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу ҳудудда жойлашган "Makro" супермаркети яқинига етган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида қисқа туташув бўлаётганлигини пайқаган ва транспорт воситасини тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг автомобилда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.
Мазкур ҳодиса юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабаблари ўрганилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз.