Мирзо Улуғбек туманида "Cobalt" ҳамда "Spark" русумли автомобиллар тўқнашди
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 15:30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида ҳайдовчи, 1968 йилда туғилган Т.Т. бошқарувидаги "Spark" ҳамда ҳайдовчи 2002 йилда туғилган Д.К. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, "Cobalt" русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.