Тест режимида

Ҳодисалар

Мушакфуруш қўлга олинди

2019 йил 27 декабрь куни соат 16:05 ларда, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Тошкент савдо маркази” олдида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими томонидан, ҳайдовчи, Чилонзор туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган С.Ф. бошқарувидаги “НЕКСИЯ” русумли автомобиль тўхтатилиб, текширилганида, ушбу автомобиль юкхонасидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз 4 дона “Шок”,  2 дона “Золотой песок” ҳамда 48 қутида  “Трения” номли, жами 28806 дона пиротехника маҳсулотлари борлиги аниқланиб, гувоҳлар иштирокида расмийлаштирилган ва ҳайдовчи С.Ф. пиротехника воситалари билан Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига топширилган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати