Наманган вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди
Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи командири Д.Махсимчаев хизмат тақсимотига кўра, 2020 йилнинг 26 январь куни Косонсой шаҳри ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида, тахминан соат 09:35 да “Дамас” русумли автомашинани ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартиб тўхтатган вақтида, ҳайдовчи Р.А.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, фуқаро Р.А.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомани расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.
Мулоқот жараёнида ҳайдовчи Р.А. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспектори Д.Махсимчаевга 100 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф қилган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни фуқаро Р.А. ЙПХ ходими Д.Махсимчаевга 100 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати