Тест режимида

Ҳодисалар

Наманган вилоятида “Авторейд” тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 25 февраль куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳодимлари белгиланган тақсимот асосида “Йўл ҳаракати қоидалари”ни қўпол равишда бузган ҳайдовчилар юзасидан “Авторейд” тадбирини ташкил этишди. Тадбир давомида маст ҳолда, тегишли рухсатномасиз қорайтирилган ойнали, давлат рақам белгисиз ва тегишли меъёрий ҳужжатларсиз транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва автомашиналар вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати