Тест режимида

Ҳодисалар

Наманган вилоятида яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори  Д.Чўлпонов хизмат тақсимотига кўра 2020 йилнинг 26 январь куни Косонсой тумани ҳудудида хизмат фаолиятини олиб бораётган вақтида, тахминан соат 11:05 да “Спарк” русумли автомашинани ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартиб тўхтатган вақтида, ҳайдовчи А.М.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, фуқаро А.М.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомани расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи А.М. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 600 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

 Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни фуқаро А.М. ЙПХ инспектори Д.Чўлпоновга 460 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати