Тест режимида

Ҳодисалар

Наманганда ҳайдовчи ухлаб қолганлиги унинг ўлимига сабаб бўлди

2020 йил 1 февраль куни соат 07:10ларда Поп туманида яшовчи А.Э. ишонч қоғози билан Поп туманида яшовчи Б.Қга тегишли “Нексия” русумли транспорт воситасини “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 10-километрида бошқариб кетаётиб, ухлаб қолганлиги туфайли бошқарувни йўқотиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада автомобиль ағдарилиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатда ҳайдовчи А.Э. воқеа жойида ҳалок бўлган.  Йўловчилар Поп туманида яшовчи Ш.И. ва  унинг фарзанди А.М. ҳамда М.С.лар олган тан жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

Хурматли ҳаракат иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланаётганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Чарчоқни сезганингизда тўхтаб дам олинг! Шундагина кўзлаган манзилингизга, оилангиз бағрига эсон-омон етиб оласиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати