Тест режимида

Ҳодисалар

Навоий вилоятида ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори О. Сафаров хизмат тақсимотига кўра 2020 йилнинг 24 январь куни соат 11:30 ларда, Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилаётган авторейд тадбирида хизмат олиб бораётган вақтида “Оқ олтин” маҳалласи ҳудудида жойлашган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган, “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчисини ҳужжатларини текшириш мақсадида ўрнатилган тартиб тўхтатган вақтида, ҳайдовчи И.Ж.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли, фуқаро И.Ж.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

 Мулоқот жараёнида ҳайдовчи И.Ж. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ катта инспектори О. Сафаровга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 19:15 ларда фуқаро И.Ж., ЙПХ катта инспектори О.Сафаровга 400 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати