Навоий вилоятида ЙПХ инспекторига “Ҳайфсан” эълон қилинди
Жорий йилнинг 22 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Дислокация йўқ! ЙПХ ходимларига ҳам қийин бўлиб қолди. Ҳар доим ҳам дислокация олиб юрилмайди ҳурматли ҳайдовчилар” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқатилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Хамраевга нисбатан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ЙПХ инспектори Б.Хамраев хизмат фаолиятини олиб бориши давомида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори ҳамда ИИВнинг 2016 йил 30 май кунидаги 82-сонли буйруғида кўрсатилган талабларга риоя этмаганлиги маълум бўлди ва ЙПХ инспектори Б.Хамраевга “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати