Тест режимида

Ҳодисалар

Навоийда "Нексия-3" автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 16:20 ларда, Навоий вилояти, Нурота тумани, Қадоқ МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-55 автомобиль йўлининг 76-километрида ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Б.П. "Нексия-3" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада, йўловчи, 1982 йилда туғилган Х.К. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нурота тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.