Тест режимида

Ҳодисалар

Навоийда “Lacetti” автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот

2022 йил 15 ноябрь куни соат 17:50 ларда Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Имом ал-Бухорий кўчасида ҳайдовчи, 1987 йилда туғилган Х.А. “Lacetti” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни пиёда кесиб ўтаётган А.А. ва Б.Б.ларни уриб юборган.

Ҳодиса натижасида пиёдалар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳри ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилган ҳолда, пиёдаларга эътиборли бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз.