Нексия хавфли бурилишда бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди
2020 йил 4 январь куни соат 00:30 ларда, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ҳудудидан ўтган М-41 “Бишкек-Душанбе-Термиз” автомобиль йўлининг 1588-км.да, ҳайдовчи Денов туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган М.О. “Нексия” русумли автомобилда руль бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги дарахтга урилган. Натижада ҳайдовчи М.О. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган ва йўловчиси Денов туманида яшаган, 1972 йилда туғилган Н.А. касалхонада вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмаганлиги ва йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиши оқибатида содир бўлган.
Ҳурматли ҳайдовчилар, транспорт воситасини бошқариш давомида белгиланган тезлик талабларига риоя этишни унутманг, бу белгиланган манзилга хавфсиз етиб олиш гаровидир.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати