Тест режимида

Ҳодисалар

“Нексия” ва “Дамас” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 29 март куни соат 22:50 ларда, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани “Янгиқўрғон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 5 км.да, ҳайдовчи 1989 й.т. Х.С. “Нексия” русумли транспорт воситасини “Мингчинор-Булунғур” йўналиши бўйлаб бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 1999 й.т. Ж.Ш. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, “Дамас” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Ж.Ш. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганингизда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати