Тест режимида

Ҳодисалар

Нексиялар тўқнашуви оқибатида ҳар иккала ҳайдовчи ҳам вафот этди

2020 йил 15 октябрь куни соат 16:00 да Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Булоқбоши ҚФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-40 “Даштобод-Зомин-Бахмал-Ғаллаорол” автомабиль йўлининг 173-километрида “Бахмал” йўналишида, 1994-йилда туғилаган фуқаро И.Ш ўз борқарувидаги “Нексия-2” русумли транспорт воситаси билан катта тезликда ҳаракатланиб келиб рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўлнинг қарама қарши йўналишига чиқиб кетиб, 1992 йилда туғилган Э.Р нинг бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада ҳар иккила транспорт воситалари ҳайдовчилари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этишган. Шунингдек, “Нексия-2” автомашинасида йўловчи сифатида келаётган 1994- йилда туғилган А.У ҳамда “Нексия” русумли транспорт воситаси йўловчиси 1964- йилда туғилган Б.Ш лар турли даражада тан жароҳатлари олиб Ғаллаорол тумани Марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман ИИБ Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда барча ҳаракат иштирокчиларидан автомашина бошқарганда тезлик меъёрларига амал қилишларини, рул бошқарувига янада эҳтиёткор муносабатда бўлишларини сўраб қоламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати