Тест режимида

Ҳодисалар

"Nexia-3" юкхонасида ўрнатилган газ баллон портлади. Қурбонлар бор

Жорий йилнинг 20 март куни соат 17:20 ларда ҳайдовчи 50 ёшли И.Н. бошқарувидаги “Nexia-3” русумли транспорт воситасида Бухоро шаҳар А-380 автомобиль йўлининг 222-километрида ҳаракатланиб келаётган вақтида автомобиль юкхонасида бўлган газ баллон портлаган.
Портлаш натижасида автомашина орқа ўриндиғида ўтирган 50 ёшли Л.С., ҳодиса жойида, 24 ёшли А.У. ва вояга етмаган 3 ёшли А.Ғ.лар кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этишган.
Ҳозирги вақтда портлаш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати