Тест режимида

Ҳодисалар

Нишон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 30 август куни соат 14:00 ларда Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Пахтакор МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-89 автомобиль йўлининг 18-километрида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.Ш. бошқарувидаги "Cobalt" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1959 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, "Cobalt" русумли автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга, тезлик меъёрига риоя қилишларини сўраймиз.