Ноқонуний иш — келтирар ташвиш
2019 йил 24 декабрь куни, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ Батальони 1-отряд ЙПХ инспектори томонидан Булунғур тумани ҳудудида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканидан ўтаётган ҳайдовчи Булунғур туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Т.О. бошқарувидаги “НЕКСИЯ” русумли автомобили тўхтатилиб текширилганда, автомобиль юкхонасида ҳайдовчига тегишли 20 қутида жами 1200 дона “Трения” пиротехника маҳсулотлари борлиги аниқланган. Ушбу маҳсулотлар Булунғур туман ИИБга топширилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.