Тест режимида

Ҳодисалар

Нукус шаҳрида маст ҳолда бўлган “Нексия-3” ҳайдовчиси тўхтаб турган 5 та автомобилни урди

Жорий йилнинг 30 январь куни соат 16:00ларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 771-километрида, ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.Р. “Нексия-3” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 2 та “Ласетти”, “Дамас”, “Спарк” ҳамда “Кобальт” русумли автомобилларга урилган.
Натижада, “Нексия-3” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 50 ёшли У.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситалари техник шикастланган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи У.Р. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги маълум бўлган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати