Тест режимида

Ҳодисалар

Оҳангаронда юк автомобили ва "Ласетти" ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:30 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, "Убайда" МФЙ худудидан ўтган Р 4 ва А 373 автомобиль йўли кесишган чорраҳасида, ҳайдовчи 2000 йилда туғилган О.Т. бошқарувидаги "МАN" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган Х.Ю. бошқарувидаги "Ласетти" русумли автомобиль ва ҳайдовчи 1999 йилда тўғилган М.Т. бошқарувида бўлган "Камаз" русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув натижасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Транспорт воситаларига зарар етган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчилар Х.Ю ҳамда М.Т. тан жарохатлари олиб шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.