Қочиб кетган ҳайдовчи ушланди
2019 йил 27 декабрь куни соат 05:20 ларда, Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳудудидан ўтган 4Р-194 “Пишағар-Зарбдор-Янгиер-Пахтакор” автомобиль йўлининг 17-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситасида, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Зарбдор туманида яшаган, 1972 йилда туғилган Н.И.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда Н.И. воқеа жойида ҳалок бўлган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Зарбдор туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган Й.Д., ўз бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, шу куни ушланган.