Қочоқ “ЗИЛ” ушланди
2019 йил 20 декабрь куни соат 01:00 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган “Ўртасарой-Янгибозор-Чирчиқ” автомобил йўлининг 34-км.да, номаълум ҳайдовчи номаълум транспорт воситаси билан йўлни белгиланмаган жойидан, маст ҳолда кесиб ўтаётган пиёда Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган К.Р.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда К.Р. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи Қибрай туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Э.Т. ўз бошқарувидаги “ЗИЛ” русумли юк автомобилида содир этганлиги аниқланиб, ушланган.